ШҲТ саммитида Қозоғистоннинг раис сифатида роли қандай

Фото: Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги 2023 йил июль ойида бошланган ва ушбу саммитда якунланади.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ раислигига киришиши чоғида ўз мамлакатининг ташкилотдаги устувор йўналишлари билан таништирди. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ўз раислилиги даврида “Адолатли дунё ва келишув йўлидаги глобал бирлик тўғрисида” ташаббусини илгари сурди, мазкур ҳужжат ишонч чораларини мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш тамойилларига асосланди. Асосий вазифа эса Шарқ ва Ғарб ўртасидаги геосиёсий зиддиятнинг олдини олишдир.

Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти экспертлари Астана раис сифатида амалиётга йўналтирилган ёндашувни қўллаганини қайд этди. Асосан, ишлар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва технологик ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Қозоғистоннинг 2024 йилни ШҲТнинг Экология йили деб эълон қилиш ташаббуси ташкилотга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. 2023 йил октябрь ойида ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди ва тасдиқлади.

Яқинда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин Қозоғистоннинг ташкилотга раислигини юқори баҳолади. Расмий маълумотларга кўра, ШҲТ раислиги Қозоғистонга ўтган 2023 йил июлидан буён 100 дан ортиқ турли тадбир ва учрашувлар, жумладан, энергетика, рақамли ва туризм форумлари ўтказилган. Ҳамкорликнинг турли соҳаларида 30 дан ортиқ ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Қозоғистон “иссиқ иқтисод, совуқ сиёсат” тамойилига амал қилган ҳолда ШҲТ инвестиция фондини ва иқтисодий имтиёзлар базасини яратиш бўйича катта ташаббуслар билан чиқди.