ШҲТ саммити чоғида Астана шаҳри ҳаво ҳудуди кучайтирилган режимда қўриқланади

Фото: Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

ASTANА. Кazinform – 2024 йил 3-4 июль кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида Астана шаҳрида пойтахт ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш ишлари  кучайтирилади, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан 28 июндан 1 июлга қадар Қуролли Кучларнинг авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ўқув парвозлари ўтказилади.

“Астана аҳолиси ва меҳмонларидан тадбирларни тўғри тушунишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Бундан олдин Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 3-4 июль кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити муносабати билан шаҳар ташқаридан келадиганлар учун ёпиқ бўлмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, саммит кунлари пойтахт гарнизони тўлиқ таркибда ишлайди.

Қозоғистон Республикаси Давлат қўриқлаш хизмати Астана аҳолиси ва меҳмонларини 28 июндан бошлаб пойтахтда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш мақсадида айрим кўчаларда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилиши ҳақида огоҳлантирди.