Шавкат Раҳмонов UFC доирасидаги муҳим жанг олдидан баёнот берди
13:29, 16 Декабрь 2023
Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов (17-0) Лас-Вегасдаги UFC 296 турнири доирасида америкалик Стивен Томпсон (17-6-1) билан бўлиб ўтадиган жанги олдида мухлисларга мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.
“Мен жангга тайёрман. Мени дунёнинг қаеридан қўллаб-қувватлашингизни ёзинг”, – деб ёзди Шавкат Instagramда.