Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга келди

Фото: Фото: Правительство

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон Президентининг самолёти пойтахт аэропортига қўнди, деб хабар беради Kazinform.

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” саммитида иштирок этади.

2024 йил охирига келиб Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,1 миллиард долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Марказий Осиё – Хитой” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга келган эди.

Бугун Астана шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” II саммити бўлиб ўтади. Унда минтақадаги 5 та давлат раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси иштирок этади.

Биринчи саммит 2023 йил 19 май куни Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган. Саммит якунида Давлат раҳбарлари Сиань декларациясини имзоладилар ва қатор ташаббусларни қабул қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик сиёсатшунос, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети халқаро муносабатлар кафедраси доценти Мурат Баходиров “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида қабул қилинадиган қарорлар ҳақида гапирган эди.