Шарқий Қозоғистонда спиртли ичимликлардан воз кечган қишлоқлар сони 22 тага етди

Фото: Фото: Kazinform

O‘SKEMEN. Kazinform — Шарқий Қозоғистон вилоятида 22 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди.

Зайсан тумани Биржан қишлоқ округига қарашли Қуаниш(Қувонч) қишлоғи аҳолиси «Ичимликсиз қишлоқ» республика ташаббусига қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор аҳоли умумий йиғилишида бир овоздан қабул қилинди.

— Бу — туманда расман рўйхатдан ўтган учинчи «соғлом қишлоқ». Ушбу ташаббус ҳуқуқбузарликларнинг, жумладан, оилавий зўравонликнинг олдини олишга ва жамоат тартибини мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳозирги вақтда Қуқониш қишлоғида 80 дан ортиқ уйда тахминан 370 киши истиқомат қилади. Қабул қилинган қарор ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзининг шаклланишига ёрдам беради, — деб хабар берди ШҚВ полиция департаменти.

Шу тариқа, Қуаниш қишлоғи Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича расман спиртли ичимликлардан воз кечган 22-аҳоли пункти бўлиб турибди.