Шарқий Қозоғистон вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси мамлакатдан депортация қилинди

Фото:
ÖSKEMEN. Кazinform - Август ойи охирида Зайсан ИИБ миграция хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида бозорлар, вақтинча ва доимий истиқомат қилувчи хорижий фуқароларнинг яшаш жойлари, шунингдек, қурилиш объектлари текширилди. Зайсан ҳовлиларидан бирида полиция ходимлари вилоятда номаълум муддатга вақтинчалик пропискасиз яшаб келган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини аниқлади, дея хабар беради Kazinform Шарқий Қозоғистон вилояти ПД матбуот хизматига таяниб.

«Ушбу қоидабузарлик учун хорижликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 517-моддаси тўртинчи қисми бўйича Қозоғистон Республикасидан чиқариб юбориш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортилди», — деди МХБ раҳбари вазифасини бажарувчи Ринат Шкибаев.

Худди шундай воқеа Алтай ҳудудида ҳам содир бўлган.

Миграция хизмати ходимлари уйма-уй юрганида Алтай ҳудудида тўққиз нафар ўзбекистонлик рухсатномасиз яшаётганини аниқлади.

Мазкур хорижликларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 517-моддаси учинчи қисми биринчи банди «Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг соҳадаги қонун ҳужжатларини бузиши» бўйича маъмурий баённомалар тузилди.

«Шарқий Қозоғистон вилояти ПД Миграция хизмати давлат хизматлари марказида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олгандан сўнг Қозоғистон Республикасида вақтинчалик прописка бериш зарурлигини эслатиб ўтади», — дейилади Шарқий Қозоғистон ПД матбуот хизмати хабарида.