“Шаҳзода Жумонг” корейс сериали юлдузи Астанага келди

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Кореялик актёр Сон Иль Гук қозоғистонлик кино ихлосмандларига “Шаҳзода Жумонг” сериали орқали яхши таниш.

“Шаҳзода Жумонг”нинг Қозоғистонда машҳурлиги туфайли мен бу ерда бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Энди сизларни корейс халқининг классик мусиқа ижроси кутмоқда. Умид қиламизки, сиз К-драмани ҳам ортда қолдирадиган К-классикга қойил қоласиз”, – деди Сон Иль Гук Астанада Қозоғистон ва Корея Республикаси президентлари иштирокида ўтказилган гала-концертда.

Шунингдек, кореялик санъаткор Президентлар шарафига гала-концертда бошловчилик қилди.

Фото: Kazinform

Эслатиб ўтамиз, Президентлар Қозоғистон ва Корея санъат усталарининг гала-концертини томоша қилишди.