Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Ижроқўм йиғилишининг тегишли қарори билан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Instagram/shahnoza_mirziyoyeva

Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.