Шахмат можароси: Магнус Карлсенга қарши 100 миллион долларлик даъво рад этилди
Ўтган йили Ханс Ниманн собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ва Chess.com онлайн шахмат ташкилотини судга берди. У туҳмат ва зарар учун судга мурожаат қилди ва 100 миллион доллар ундирмоқчи бўлди.
Сент-Луис федерал судига тақдим этилган даъвода Ниманн Карлсен ва Chess.com онлайн ўйин платформаларини бирлаштириб, монополияга қарши қонунларни бузгани ва у ерда ўйнашга рухсат бермагани ҳақида айтилган.
Сешанба куни АҚШ округ судьяси Одри Флейсиг Ниманнинг даъволарини асоссиз деб топди. У, шунингдек, туҳмат ва ҳақоратлар ҳақидаги даъволарни рад этди, чунки у уларни эшитиш учун юрисдикцияга эга эмас, дея хабар беради St. Louis Post-Dispatch.
Ниманн ўтган йили Сент-Луисдаги Синкфилд кубогида Карлсенни мағлуб этиб, шахмат оламини ларзага солганидан кейин ариза берди. 19 ёшли шахматчи Карлсеннинг ғалабали сериясини ўзди. Кейин Карлсен Ниманнни алдашда айблади ва у кейинчалик турнирни тарк этди.
Фирибгарликда айбланганидан сўнг, Ниманн турнирларда қатнашиши тақиқлангани, ўйинлари тўхтатилгани ва нуфузли шахмат мактаблари томонидан жалб этилмаганини айтди.
Карлсеннинг адвокати Крейг Райзер Ниманнинг даъвосини «нолойиқ фойдани қайтаришга уриниш» деб атади.
Chess.com онлайн шахмат ташкилоти америкалик ҳакамнинг қарорини олқишлаб, шахмат оламини ларзага келтирган баҳс-мунозаралар ниҳоясига етганидан хурсанд эканлигини ва энди барча томонлар шахмат ўйинини ривожлантиришга эътибор қаратишлари мумкинлигини таъкидлади.
Ниманнинг адвокатлари туҳмат ва ҳақорат бўйича штат судига даъво аризаси беришларини айтишди.