«18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги World Youth Rapid Championships 2022 Open турнирининг сўнгги тури якунланди. Унда, шогирдимиз, ФИДЕ устаси (FM) Ногербек Қазибек биринчи ўринни эгаллаб, 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жахон чемпиони бўлди», — дейилади марказий шахмат клубининг Instagram саҳифасида эълон қилинган хабарида.
Турнир 1-2 май кунлари Грециянинг Родос оролида бўлиб ўтди.