Шахмат бўйича ЖЧ: Қозоғистон спортчилари 2 та «олтин» ва 4 та «кумуш» медални қўлга киритди

Фото: Фото: ҚР Спортни ривожлантириш бошқармаси
ASTANA. Kazinform – Грузиянинг Батуми шаҳрида кадетлар ва ёшлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц тури бўйича жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Спортни ривожлантириш бошқармаси хабарига кўра, Швейцария тизими бўйича 11 турдан иборат ушбу мусобақада 35 давлатдан 450 нафардан ортиқ шахматчи иштирок этди.

6 кун давом этган мусобақада Қозоғистон терма жамоаси спортчилари 2 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди.

Дастлаб, ёш ўйинчилар шахматнинг тезкор турида кураш олиб борди. Аланна Берикқизи (10 ёшгача), Айару Алтинбек (У-12) ва Зарина Нурғалиева (У-14) ўз ёш тоифасида иккинчи ўринни эгаллади.

Кейинроқ шахматчилар блиц бўйича ўз маҳоратини намойиш этди. Шу билан бирга, Батумига йўл олган энг ёш қозоғистонлик Иман Набиев (8 ёш) кумуш медални қўлга киритди. У фақат шотландиялик Луис Ченгга имкониятни бой берди. Айару Алтинбек (У-12) ва Зарина Нурғалиева (У-14) эса ҳеч қандай қаршиликсиз чемпионликни қўлга киритди. Яқинда мумтоз шахмат бўйича 9 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Аланна Берикқизи ушбу мусобақада кучли бешликни якунлади.

Муаллиф: Алихан Асқар