Фестиваль дастуридан гастрономик кўргазма, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси, шунингдек, Яккабоғ туманида этноспорт ўйинлар ва «Амир Темур харбий таёргарлик машқларида» номли театрлаштирилган саҳна кўринишлар ўрин олган.
Шунингдек, хорижий ва маҳаллий брендлар ҳамда ёш дизайнерларнинг намойишлари, ёш модельерларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида хорижий меҳмонлар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда учрашувлар, гастрономик, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси кўргазмалари ташкил этилади.