Сейшел оролларида кучли портлашдан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фото: Фото: pixabay.com

Маэ оролидаги саноат ҳудудида содир бўлган кучли портлашдан сўнг Сейшел ороллари Республикасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Портлаш Маэ оролининг шарқий соҳилидаги савдо бинолари ва яқинидаги турар-жой биноларини вайрон қилган. Уйлари вайрон бўлиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Айрим аҳоли эвакуация қилинган, бир неча киши жароҳатланган.

Портлаш маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:00да портловчи моддалар сақланадиган қурилиш компаниясида содир бўлган.

Портлаш жойидан 4 км узоқликда жойлашган халқаро аэропорт ҳам зарар кўрган.

"Халқаро аеропорт ҳамон ишламоқда ва ташриф буюрувчилар учун ороллараро паром қатнови ишламоқда", - дейилади мамлакатнинг расмий Х саҳифасида.

Мактаблар ёпилган ва шифохоналар фақат шошилинч ёрдам кўрсатмоқда.

Кучли ёғингарчилик оқибатида оқова сувлар океанга оқиб тушди ва одамларга чўмилишдан қочиш тавсия қилинди.