Сердар Бердимуҳамедов Астанага амалий ташриф билан келди
11:42, 17 Сентябрь 2024
ASTANA. Kazinform - Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Марказий Осиё – Германия Федератив Республикаси” давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Астанага келди. Бу ҳақда Kazinform «Туркменистан сегодня”га таяниб хабар беради.
Нурсултан Назарбаев халқаро аэропортида Туркманистон давлати раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар самимий кутиб олди.