Семей шаҳрида Қайрат Рисқулбеков ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

SEMEİ. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Мустақиллик кунида Семей шаҳри аҳолиси мамлакат мустақиллиги йўлида ҳисса қўшган қаҳрамонларни ёдга олди, дея хабар беради Абай вилояти ҳокимлиги.

Фото: Абай вилояти ҳокимлиги

Тантанали тадбирда Абай вилояти ҳокими Нурлан Уранхаев, вилоят маслиҳати раиси Шалқар Байбеков, декабрь воқеалари иштирокчилари, фахрийлар, ёшлар ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Фото: Абай вилояти ҳокимлиги

Тадбир бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Шундан сўнг мамлакат давлат мадҳияси янгради.

Фото: Абай вилояти ҳокимлиги

- Қайрат Рисқулбеков декабрь воқеалари иштирокчиларидан бири. У инсон ҳуқуқлари ва мустақиллиги учун курашда мардлик ва матонат тимсолига айланди. Унинг қаҳрамонлиги Қозоғистон тарихида ўчмас из қолдирди ва ёш авлодга ўрнак бўлди, - деб ёзади ҳокимлик ўз сайтида.

Фото: Абай вилояти ҳокимлиги

Бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат аҳолисини Мустақиллик куни билан табриклади.

Фото: Абай вилояти ҳокимлиги
Фото: Абай вилояти ҳокимлиги
Фото: Абай вилояти ҳокимлиги