SCAT авиакомпанияси парвозлар кечикиши ва бекор қилиниши ҳақида огоҳлантиради
12:47, 23 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform - SCAT авиакомпанияси 23 июнь куни парвозлар кечикиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform.
Бунга самолётнинг қушлар билан тўқнашуви сабаб бўлган, компания буни форс-мажор ҳолатлари деб таснифлаган.
Оқибатларни камайтириш учун захира самолётлари юборилди, бироқ баъзи йўналишларда кечикишлар мумкин:
- Алмати — Шарм ал-Шайх;
- Алмати - Анталия;
- Анталия — Алмати.
Бундан ташқари, SCAT авиакомпанияси халқаро вазият билан боғлиқ, Астана — Доҳа рейси ҳам бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аir Astana Яқин Шарққа парвозларни бекор қилгани хабар қилинганди.