Саудиянинг F-15SA қирувчи самолёти машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради
14:30, 27 Июль 2023
RIYADH. XINHUA-Kazinform – Мамлакатнинг Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки ал-Маликийнинг маълум қилишича, ҳалокат пойтахт Ар-Риёддан 800 км жануби-ғарбда жойлашган Хамис Мушайт шаҳри яқинидаги Қирол Холид авиабазаси ҳудудида содир бўлган, деб хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
Т. ал-Маликийнинг айтишича, ҳодиса сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ошкор этилмаган.