Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1,3 минг киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Саудия Арабистонида 1,3 мингдан ортиқ зиёратчи Ҳаж вақтида вафот этди. Бу ҳақда қироллик соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдел Раҳмон ал-Жалажел маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
“Ҳаж вақтида вафот этганлар сони 1301 нафарни ташкил этди, уларнинг 83 фоизи тегишли визага эга эмас эди”, - деди вазир “Ал-Ихбария” давлат телевидениеси орқали.
Аввал хабар қилинганидек, ҳалок бўлган зиёратчилар сони 1,1 мингдан ошди, уларнинг ярмидан кўпи Миср фуқароларидир.Ҳаж вақтида 672 мисрлик зиёратчи вафот этган, улардан атиги 31 нафарига Саудия Арабистони расмийлари томонидан махсус виза берилган. Қолганлари эса рўйхатдан ўтмаган ва ноқонуний равишда Ҳаж зиёратини амалга оширган.
Саудия Арабистонидаги бир қанча араб давлатларидан келган дипломатик манбаларга кўра, рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар кондиционерли дам олиш хоналаридан фойдалана олмаяптилар ва полиция ҳаж визаларини текширадиган назорат-ўтказиш пунктларидан қочиб, қуёш остида узоқ сафарларга чиқишга мажбур бўлган. Кучли жазирамада сурункали касалликлари кучайиб, жисмонан толиқиб, вафот этди. Қарияларнинг аксарияти вафот этди.
Аввалроқ Маккага 550 нафар зиёратчи иссиқдан вафот этгани ҳақида ёзган эдик.