TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Саудиянинг ACWA Power компанияси Боку шаҳрида бўлиб ўтган CОР29 конференцияси доирасида Ўзбекистонда электр энергиясини сақлаш тизимларини қуриш бўйича шартнома имзолади, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Битимни имзолаш маросимида Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва “Ўзэнергосотиш” давлат компанияси бошқаруви раиси Жаҳонгир Обиджонов иштирок этди.
“Режалаштирилган электр энергиясини сақлаш тизимларининг қуввати 2 ГВтни ташкил этади, лойиҳа қиймати эса 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда”, — дейилади Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабарида.
Лойиҳа доирасида бутун республика бўйлаб энергетика тизимини ўрганиш ишлари олиб борилиб, унинг натижаларига кўра электр энергиясини сақлаш тизимларини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган ҳудудлар танланади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы