Санжар Ташкенбай ўзбекистонлик боксчи устидан ғалаба қозонди
19:45, 15 Декабрь 2023
Астанадаги бокс мусобақаси жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбай ва икки карра Осиё чемпиони ўзбекистонлик Нодиржон Мирзааҳмедов ўртасидаги жанг билан очилди, деб хабар беради Каzinform.
51 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, оқшомнинг асосий жангида Олимпиада чемпиони, қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов (11-0,6 КО) Жанубий Африка Республикаси вакили Жабулани Махенсе билан жанг қилади.