Самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати Ўзбекистонда ўтади
13:35, 10 Апрель 2025
TASHKENT. Kazinform - Самбо бўйича 2025 йилги Осиё ва Океания чемпионати 14-20 апрель кунлари Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро самбо федерацияси (FIAS) матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади xabar.uz.
Турнирда спорт ва жанговар самбо бўйича эркаклар, аёллар, ўсмирлар, қизлар ва кадетлар ўртасида жами 88 та медаль учун кураш кечади. Шунингдек, еттита ёш йўналишида олти вазн тоифасида, қолаверса, кўриш қобилияти чекланган эркаклар ўртасида SVI-1 ва SVI-2 тоифаларида мусобақалар ўтказилади.
«Ўзбекистон самбо ассоциацияси бир нечта йирик турнирга мезбонлик қилган. Бу йилги мусобақалар дастури ҳам жуда бой. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда рақобат анча ўсди», — деди FIAS вице-президенти Аъламжон Муллаев.