Самарқанддан Европа шаҳарларига ҳаво қатновларини очиш режалаштирилмоқда

Фото: Фото: ЎзА

Европанинг машҳур Euronews телеканали сайтида Ўзбекистонда хусусий авиация ривожланишига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Нашрнинг қайд этишича, янги авиакомпания Самарқандга кўпроқ хорижлик меҳмонларни жалб этишга ёрдам беради.

Мақолада ёзилишича, яқин 12 ой ичида Air Samarkand Самарқанддан бир қатор йўналишларга чартер ва мунтазам рейслар очишни режалаштиряпти, келаси йил бошида эса Туркия, Вьетнам, Малайзия, Индонезия ва Хитойга рейслар йўлга қўйилади. Ва уларга Европа шаҳарлари ҳам қўшилади.

“Замонавий аэропорт, сайёҳлик мажмуаси барпо этилиши ва янги авиакомпанияларнинг ишга туширилиши Самарқанд шаҳрининг жаҳон сайёҳлик харитасидан муносиб ўрин эгаллашига мустаҳкам замин яратмоқда”, - деб ёзади Euronews.