Самарқандда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” парламентлараро ҳамкорлик форуми ўтмоқда

Фото: Фото: ЎзА

SAMARQAND. Kazinform – Қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” Биринчи парламентлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади, деб хабар беради ЎзА.

Айтиб ўтиш керакки, бу тадбирни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан 2025 йил 4 апрель куни бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида илгари сурилган.

Халқаро мулоқотда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон парламентлари вакиллари, Европа парламенти аъзолари, экспертлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, академик доиралар ҳамда бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Форум доирасида бугунги сиёсий мулоқотнинг ҳолати ва унинг келгуси истиқболлари, “яшил” трансформация, ўзаро иқтисодий боғлиқлик, рақамли макон хавфсизлиги, инклюзив бошқарув ҳамда парламент дипломатиясининг замонавий аҳамияти каби долзарб масалалар юзасидан муҳим сессиялар ўтказилади.