Самарқандда Армрестлинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда

Фото: Фото: ЎзА

Шу кунларда Самарқандда ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

20 та давлатдан 1300 нафар спортчи иштирок этаётган қитъа чемпионати спортнинг ушбу турини ривожлантириш, ёшлар ўртасида кенг оммалаштиришга ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

Мусобақалар жараёнида мамлакатда спорт туризмини ривожлантириш мақсадида Осиё давлатларидан келган спорт жамоалари қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилади.

Самарқанддаги ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилаётган Осиё чемпионати 25 ноябрга қадар давом этади.

Фото: ЎзА