ОПЕК таркибига нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти ва унинг иттифоқчилари киради. Камайтириш тўғрисида қарор қуйидаги саккиз давлат томонидан қабул қилинди: Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон.
ОПЕК ўз баёнотида бу давлатлар ихтиёрий равишда кунига 2,2 миллион баррель ишлаб чиқаришни тўғирлаш муддатини бир ойга, 2024 йил декабрь ойи охиригача узайтиришга келишиб олганини тасдиқлади.
Мамлакатлар, шунингдек, 2025 йил сентябригача ишлаб чиқариш режаларини “тўлиқ бажарилишига” эришиш ва ҳар қандай ортиқча ишлаб чиқаришни қоплаш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.
Қарор сентябрь ойининг охирида муддати тугаши керак бўлган ишлаб чиқаришни яна икки ойга қисқартириш тўғрисидаги аввалги келишувдан кейин қабул қилинди.
Нефть нархлари сўнгги ҳафталарда глобал талабнинг секинлашиши билан боғлиқ хавотирлар фонида тушиб кетди.