Шундай қилиб, Садыр Жапаров расмий равишда президент сифатида иш бошлади.
Расмий маросимда мингдан зиёд меҳмон иштирок этди. Тадбирда мамлакатнинг таниқли арбоблари, Жогорку Кенеш аъзолари, экс-президентлар, парламентнинг собиқ спикерлари, собиқ бош вазирлари, Қирғизистон конфессиялари раҳбарлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, оқсоқоллар ва оддий фуқаролар иштирок этдилар.Тантанали маросимга Жапаровнинг сўнгги сайловлардаги рақиблари ҳам таклиф қилинган.