Руминияда сайловлар: ҳукмрон социал-демократлар етакчилик қилмоқда
BUCHAREST. Kazinform – Руминиядаги парламент сайловларида бюллетенларнинг қарийб 90 фоизи қайта ишлангандан сўнг, ғарбпараст PSD деярли 24 фоиз овоз билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда DW ёзди.
Руминияда 1 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз бериш участкалари ёпилгач, матбуот вақтида мамлакатнинг ҳукмрон Социал-демократик партияси (PSD) етакчилик қилмоыда.
Онлайн овозларни санаш маълумотларига кўра, PSD бюллетенларнинг қарийб 98 фоизини қайта ишлагандан сўнг 23,07 фоиз овоз олди. Ундан кейин 18 фоиз овоз билан ўта ўнгчи “Руминия бирлиги учун альянс” (AUR), учинчи ўринда 14,55 фоиз овоз билан Миллий либерал партияси.
Якуний сайлов натижалари exit poll орқали тасдиқланса, PSD бошчилигидаги коалиция ҳукумат тузиш учун парламентда етарлича ўринга эга бўлиши мумкин.
Руминия социал-демократик бош вазири Марчел Чолаку мамлакат "ўзлиги, миллий қадриятлари ва эътиқодини ҳимоя қилган ҳолда ўзининг «Европа» йўлини давом этиши керак" – деди.
Руминияда парламент сайловлари
Парламент депутатларини тўрт йил муддатга сайлаш партия рўйхати бўйича ўтказилади. Партиянинг парламентга ўтиш чегараси 5 фоизни ташкил этади. Сайловда жами 31 та сиёсий партия иштирок этмоқда.