«Шу кунгача қурбонлар сони 24 кишини ташкил қилмоқда», - деди прокурор.
Aввалроқ 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
7-14 октябр кунлари Екатеринбургнинг Чкалов туманида бир неча киши фуқароларга метил спирти сотган. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238 -моддаси 3 -қисми («Эҳтиётсизлик билан икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келган ва истеъмолчилар ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва маҳсулотларни сотиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.