«Ўқ-дорилар портлаши оқибатида етти киши жароҳат олди. Бир одам вафот этди», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғин ўчирилган.
Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари икки киши куйганини маълум қилди.
«Улар тез тиббий ёрдам ёрдамида касалхонага етказилган, таналарининг 65 фоизигача куйган», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Яна иккита одам енгил куйган. Уларни тиббий муассасага олиб боришмаган, воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тейсин қишлоғи Амурдаги Комсомолск шаҳридан 82 км жануби-шарқда жойлашган. Қишлоқда темир йўл вокзали ва шу номдаги ҳарбий қисм бор.