Маълум қилинишича, «Волжский-Тошкент» йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси ҳаракатланиши кўзда тутилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар қилишича, мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26,29 ноябр кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Поездларга фақат бир томонга, яъни «Волжский-Тошкент» йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. Россиядаги меҳнат мигрантларининг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкинлиги таъкидланмоқда.