Россияда ўзбекистонликлар оммавий муштлашди
07:36, 21 Ноябрь 2023
Маълумотга кўра, улар ошхонада овқатга навбат талашиб жанжаллашган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Bugun.uzга таяниб.
Москванинг Свиблово туманидаги қурилиш майдончасида 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари навбат талашиб муштлашган.
Мигрантлар жанжалда арматуралардан фойдаланган. Оқибатда икки киши оғир жароҳатланиб, шифокорга мурожаат қилган. Маълум бўлишича, жанжалга маҳаллий ошхонада навбат талашиш сабаб бўлган. Ҳамма оч бўлганлиги учун ҳеч ким ўрнини беришни истамаган.
Муштлашувни полиция тўхтатган. Улар 35 нафар ўзбекистонлик, бир нафар туркиялик ва бир нафар россияликни ҳибсга олишган. Сўнг жанжалнинг иштирокчилари сўроқ қилинган ва муштлашувда қатнашган бир неча киши қидирувга берилган.