«Спутникни болалар популяциясида қўллаш учун рухсат олинди, вакцина рўйхатдан ўтди, биз бу хушхабарни баҳам кўришимиз мумкин», - деди у.
Чоршанба куни Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова ҳам болалар учун вакцина декабр ойининг охиридан олдин Россия Федерациясида фуқаролик муомаласига киришини маълум қилди.
5 июн куни Москвада «Спутник V» нинг 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ўртасида клиник синовлари бошланди. Илгари Гамалея марказ директори Александр Гинцбург томонидан тушунтирилганидек. «Спутник V» коронавирусга қарши вакцина концентрацияси ўсмирларни эмлаш учун беш баравар ва ёш болалар учун 10 баравар камайтирилди.