Россияда 1 296 124 киши ёки беморларнинг 74,8%и ушбу инфекциядан даволаниб чиққан. Бир кун олдин уларнинг улуши 74,7 фоизни ташкил этарди.
Россияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони бир кун олдин 292 бўлса, ўтган суткада 378 нафарни ташкил қилди. Жами 29 887 киши инфекциядан вафот этган. Айни пайтда Россияда ушбу инфекциядан вафот этиш кўрсатгичи 1,72 фоизни ташкил этади.