Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йил октабр ойидан буён Россия оммавий ахборот воситалари ва ахборот ресурсларини ижтимоий тармоқлар томонидан камситиш бўйича 26 та ҳолат қайд этилган. «2022 йил 4 март куни Россия Федерацияси ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғини (Меtа Platforms, Ins.га тегишли) блоклаш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Россияда Тwitter ижтимоий тармоғининг иши чекланган. Роскомнадзор маълумотларига кўра, Тwitterдаги чеклов Россиянинг «Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги федерал қонунининг 15.3-моддасига асосланади.