Россияда бўрон туфайли 9 киши ҳалок бўлди, 70 га яқин киши жароҳатланди

Фото: Фото: Максим Григорев/ ТАSS
МОSKVА. TASS-Kazinform – Россиянинг Приволжск федерал округида 9 киши ҳалок бўлди, яна 67 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Кечадан бери Приволжск федерал округининг 8 та субъекти (Татаристон ва Марий Эл республикалари, Чуваш Республикаси, Нижний Новгород, Пенза, Уляновск, Киров ва Самара вилоятлари) ҳудудига тезлиги 27 м/с гача бўлган шамол билан бирга хавфли метеорологик ҳодисалар таъсир кўрсатди. 76 киши тан жароҳати олди, шу жумладан 9 киши ҳалок бўлди», – дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

99,5 минг киши электр энергиясисиз қолди. Кучли шамол натижасида 41 та турар-жой ва 7 та ижтимоий объектнинг том қисми ҳам шикастланган, 550 та дарахт қулаган. Табиий офатлардан зарар кўрган ҳудудларда идоралараро фавқулодда штаблар ишлаяпти. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 758 киши ва 180 техника сафарбар этилган.

Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, циклон Татаристон республикалари, Марий Эл, Бошқирдистон, Чувашия, Самара, Нижний Новгород, Киров, Саратов ва Уляновск вилоятларига таъир қилишда давом этади. Кучли ёмғир ёғиши ва шамол тезлиги 28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.