Россияда 24 март миллий мотам куни деб эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Крокус Сити Холлдаги теракт муносабати билан Россия президенти Владимир Путин 24 мартни миллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда TASS хабар беради.

Фото: pixabay.com

“24 мартни умуммиллий мотам куни деб эълон қиламан”, - деди давлат раҳбари телевидение орқали халққа мурожаатида.