Россия валюта олиб чиқишга чеклов жорий этмоқда

Фото: Фото: pixabay

ASTANA. Kazinform - Россия Президенти Владимир Путин 2026 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Россиядан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга 100 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда нақд рубль олиб чиқишни тақиқлаш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Россия Федерациясидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга жисмоний шахслар томонидан Россия миллий валютасини 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдорда (Россия Федерацияси Марказий банки томонидан олиб чиқиш санасида белгиланган расмий курс бўйича ҳисобланган) нақд ҳолда олиб чиқиш тақиқлансин”, — дейилади фармонда.

Бундан мустасно ҳолатлар — ҳукумат томонидан белгиланадиган ҳаво ўтказиш пунктлари орқали хорижга маблағ олиб чиқиш ҳолатлари бўлиб, бунда пулни олиб чиқувчи шахсларнинг ҳисоб рақамларидан маблағ ечиб олинганини тасдиқловчи банк маълумотномалари ёки «ҳукумат томонидан белгиланадиган бошқа ҳужжатлар» тақдим этилиши лозим.

Шу билан бирга, ҳужжатга кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун нақд рублни олиб чиқиш тақиқи суммага боғлиқ бўлмаган ҳолда амал қилади.