Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Астанага келди

Фото: Фото: mid.ru

ASTANА. Кazinform - Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Астанага келди, деб хабар беради TASS.

Сергей Лавров 20-21 май кунлари Астанада бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.

 

2024 йил 21 май куни Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиши маълум қилинди.