«Владимир Путин атрофидаги коронавирус ҳолати аниқланганлиги сабабли бир мунча вақт ўз-ўзини иҳота қилиш режимини сақлаши кераклигини айтди»,-дейилади хабарда.
Шуни инобатга олган ҳолда, Россия Президенти шу ҳафта Душанбеда бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг режалаштирилган сессиясида, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида ва КХШТ ва ШҲТ давлат раҳбарларининг қўшма йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этади, деб хабар беради Кремль матбуот хизмати.