Россия пойтахтидаги ресторан остидан 10 дан ортиқ одамнинг бош суяги топилди

Фото: Фото: ТАSS

Россия пойтахти Москва ғарбидаги 1-Сетунь йўли бўйлаб қурилиш ишлари олиб борилаётганда 10 дан ортиқ одамнинг скелет қисмлари топилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

“1-Сетунь йўли бўйлаб олиб борилган ер ости ўтказгич иншоотларини бузиш билан боғлиқ қурилиш ишлари давомида авваллари ресторан бўлган жойдан 10 дан ортиқ одамнинг жасадлари топилди”, – дейилади хабарда.

Москва прокуратураси маълумотларига кўра, 3,5 метр чуқурликдан 10 кишининг бош суяги ва камида 10 та одамнинг бош суяги парчалари топилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, тана аъзолари тахминан 20-30 йил давомида ётган”, – деди назорат ведмствоси матбуот хизмати.

Терговчилар тергов олиб бормоқда. Процессуал текширувнинг бориши ва натижалари Никулин туманлараро прокуратураси назоратида.