Россия Федерацияси ҳукумати раиси Ўзбекистонга борди
19:34, 09 Сентябрь 2024
TASHKENT. Kazinform – Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин 9 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда UzA ёзди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтказилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.