«Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ва Маstercard халқаро тўлов тизимларининг барча карталари амал қилиш муддати тугагунга қадар Россияда нормал ишлашда давом этади. Улар бўйича операциялар мамлакатдаги миллий тўлов карталари тизими доирасида амалга оширилади ва уларга санкциялар таъсир қилмайди. Ушбу карталар билан боғлиқ маблағлар тўлиқ сақланади ва исталган вақтда мавжуд бўлади «, - дейилади Марказий банк баёнотида.
Россияда ушбу карталар эгалари банкоматларда операцияларни амалга оширишлари, карталар билан тўловларни амалга оширишлари ва картадан картага пул ўтказишлари мумкин.
Марказий банк Visa ва Мastercard орқали трансчегаравий транзакциялар амалга оширилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.