Росатом Мисрда биринчи атом электр станциясини қуради
07:37, 28 Декабрь 2023
Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси Мисрда ўз ваколатхонаси очилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
Айни пайтда Мисрда Россиянинг “Росатом” компанияси ҳамкорлигида мамлакатнинг биринчи “Ед-Дабаа” атом электр станциясини қуриш ишлари олиб борилмоқда. У Ўрта ер денгизи соҳилидаги Матруҳ провинциясида, Қоҳирадан тахминан 300 км шимоли-ғарбда қурилади. Бу Росатомнинг Африкадаги биринчи йирик лойиҳасидир.