«14 сентябр куни Нур-Султанда Рим Папаси Франциск иштирокида Муқаддас Месса ўтказилади. Ушбу маросимга ҳар бир давлатдан 3000 га яқин зиёратчилар келиши кутилмоқда. Оммавий томоша қилишни хоҳловчилар учун жонли эфир ташкил этилади.
Масса соат 16:45да бошланади», - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Рим папаси Франциск мамлакатга ташрифи доирасида Қозоғистон жамоатчилиги ва дипломатик корпуси олдида нутқ сўзлаши, шунингдек, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездида иштирок этиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: verelq.am