Рим Папаси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди

Фото: Фото: Рим Папаси Франциск (архив фотоси) Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Рим Папаси Франциск гуманитар сабабларга кўра Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди, деб хабар беради Каzinform агентлиги DWга таяниб.

- Ўт очишни тўхтатинг, тўхтанг, биродарлар, уруш доим мағлубият, доим, доим! – деди понтифик 29 октябрь, якшанба куни Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида анъанавий якшанбалик ваъзи давомида.

Франциск инсонпарварлик ёрдами учун йўл очиш зарурлигига ишора қилди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи, АҚШ ва Исроилда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ХАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни яна талаб қилди.