Рим кинофестивалида Елбасы ҳақида фильм тақдим этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Рим кинофестивалида Елбасы ҳақидаги фильм тақдимоти бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти-Елбасы Нурсултон Назарбоев матбуот хизмати раҳбари Aйдос Укибай Twitter да маълум қилди.

«Бугун Оливер Стоун Рим кинофестивалида Елбасы билан суҳбат асосида суратга олинган « Qazaq. History of The Golden Man« фильмини тақдим этади», - деб ёзган Aйдос Укибай.

Эслатиб ўтамиз, «Оскар» мукофоти уч карра совриндори, атоқли кинорежиссёр, продюсер, сценарист Оливер Стоуннинг продюсерлигида «Qazaq. History of The Golden Man» фильми 19 ой давомида суратга олинди.