Республика кунида Астанада қандай тадбирлар бўлиб ўтади

Фото: Фото: Агибай Аяпбергенов /Kazinform

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда 25 октябрь куни миллий байрам – Республика куни нишонланади. Ушбу муҳим кунда Астана шаҳрида 150 га яқин маданий-маърифий, спорт ва ижтимоий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Астана шаҳар маъмурияти сайтида хабар берилди.

Байрам концертлари, кўргазмалар, давра суҳбатлари, миллий спорт мусобақалари ва бошқа турли тадбирлар шулар жумласидандир.

Байрам тадбирлари нафақат шаҳарнинг марказий майдонларида, йирик объектларда, балки турар-жой массивлари, таълим муассасалари ҳудудида ҳам ўтказилади. Байрам доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда турли соҳаларда меҳнат қилаётган энг яхши ходимлар, меҳнат фахрийлари, жасорат кўрсатган фуқаролар тақдирланади.

Шу кунларда таълим муассасаларида давра суҳбатлари, мунозара турнирлари, кўргазмалар, таниқли шахслар билан учрашувлар, анжуманлар, ижодий танловлар, иншо ва шеър ўқиш танловлари, ватанпарварлик чорловлари ўтказилади.

Байрам арафасида аҳоли турар жойларида эстрада юлдузлари иштирокида концерт ва байрам дастурлари ташкил этилади.