«Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтган учрашувда Англиянинг «Ливерпуль» ҳамда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоалари баҳс олиб боришди.
Унда мадридликлар 0-1 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол муаллифи Қироллик клубининг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор бўлди.
Ушбу ғалаба «Реал Мадрид» учун 14-чи УЕФА Чемпионлар лигаси кубогини тақдим этди. Ушбу турнирдаги ғалабалар сони бўйича мадридликлар яққол пешқадамдир. Уларнинг энг яқин таъқибчилари «Милан» 7 маротаба, «Ливерпуль» 6 маротаба ғалаба қозонган.