Марат Шоранов форум иштирокчиларига мамлакатда юқори технологияли тиббий ёрдамни ривожлантириш ҳақида маълумот берди. У Қозоғистонда «Соғлом миллат» лойиҳасини амалга оширишда тиббий ёрдамнинг мавжудлиги ва сифатига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш ташкилотларини зарур IT инфратузилмалари билан таъминлаш масаласига тўхталди.
«Рақамли соғлиқни сақлаш тизимига ўтиш туфайли давлат соғлиқни сақлаш ташкилотларини қоғозсиз тиббий маълумотномалар билан қамраб олиш 100 фоизга етди, поликлиникалардаги навбат 2 баробарга камайди», — деди Марат Шоранов.