Имзоланган шартнома компанияларга табиий газ етказиб бериш, шунингдек, геология-қидирув ишлари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш имконини беради. Ҳужжат, шунингдек, «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газ қувурининг иккинчи қатори қурилишини бошлашга асос солади.
Томонлар QazaqGaz газ қувурлари миллий компаниясининг ресурс базаси ва ўтказиш қуввати асосида табиий газни олди-сотди шартномасини имзолаш ниятида.
Бундан ташқари, компаниялар Қозоғистондаги истиқболли ер қаъри участкаларида геология-қидирув ишлари соҳасида ҳамкорликни кўриб чиқади. Шунингдек, компаниялар газ саноатида технологик инновацияларни ривожлантириш бўйича илмий-техникавий ва тадқиқот марказлари ўртасида тажриба алмашишни режалаштирган.